IELTS сертификатига эга ходимларнинг маошига устама тўлаш таклиф қилинди
Мамлакатда инглиз тилини оммалаштириш таклиф қилинмоқда
“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида мамлакатда инглиз тилини оммалаштириш ҳақида петиция жойлаштирилди.
Билдирилишича, мамлакатда аҳоли орасида инглиз тилида сўзлаша олиш даражасини ошириш керак. Шу мақсадда, давлат органларида, бюджет ташкилотларида ишловчи ва IELTS халқаро сертификатига (7 ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентда миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 фоиз устама тўлаш тизимини жорий этиш кераклиги айтилади.
“Бунда қуйидаги самараларга эришиш мумкин бўлади: биринчидан, мамлакат аҳолисида инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш янада кучаяди; иккинчидан, миллионлаб сарфлаб четдан юқори малакали кадрларни таклиф қилгандан кўра, мамлакатимиздаги иқтидорли кадрларнинг қўним топишига кўмак берилади; учинчидан, инглиз тилини пухта ўзлаштирган малакали кадрлар ишга инновацион ёндашиш ва замонавий фикрлаш қобилиятига эга бўлади. Натижада иш унумдорлиги ва сифати ҳам юқори бўлади; тўртинчидан, мамлакатимизда демократик қадриятларни қадрлайдиган ва ислоҳотларнинг туб моҳиятини чуқур англайдиган раҳбар кадрлар захираси шаклланади”, - дейилади мурожаатда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда барча бюджет ташкилотларида ишловчи IELTS халқаро сертификатига (7 балл ва ундан юқори балл олган) ёки шундай эквивалентдаги халқаро ва миллий сертификатга эга ходимларнинг ойлик маошига 30 фоиз устама тўлаш тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.
Мавзуга оид
12:07 / 23.10.2024
“Катта натижаларга эришиш мумкинлигини қизларимга исботлаш учун IELTS’дан максимал балл олишга ҳаракат қилдим” — IELTS’дан 9 балл олган илк ўзбекистонлик аёл
10:03 / 02.09.2024
“Халқ назорати” портали орқали қилинган мурожаатлар сони 45 мингдан ошди
17:55 / 28.08.2024
Кўп квартирали уйларнинг бошқарувчилари судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилинади
18:52 / 13.08.2024