Жаҳон | 21:19 / 17.02.2020
20651
1 дақиқада ўқилади

Ирландия соҳилига «шарпа-кема» сузиб келди

«Шарпа-кема»ни охирги марта ярим йил аввал Африка яқинида кўришган. 2018 йил сентябрда кема Бермуд ороллари жануби-шарқидан ўтгани хабар қилинган.

Фото : THE IRISH TIMES

Ирландиянинг Корк графлиги соҳилига Танзания байроғи остида бўлган, узунлиги 77 метрли MV Alta юк кемаси сузиб келди, деб хабар берди Irishexaminer портали. Кема бортида экипаж аъзолари бўлмаган.

«Бу жуда ғайриоддий», - деди соҳил қўриқлаш хизмати вакили.

Порталнинг ёзишича, «шарпа-кема»ни охирги марта ярим йил аввал Африка яқинида кўришган. 2018 йил сентябрда кема Бермуд ороллари жануби-шарқидан ўтгани хабар қилинган.

Қутқарув шлюпкаларидан фойдаланиш бўйича менежер Жон Таттан «шарпа-кема»нинг бунча узоқ масофани босиб ўтиши камдан-кам учрайдиган ҳодиса эканлигини айтди.

Irishexaminer порталининг маълумот беришича, кема капитанини топишга бўлган уринишлар бесамар кетган.

Мавзуга оид