Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантинда турган Diamond Princess кемасидаги 44 америкаликда коронавирус аниқланди
Фото: AP Photo/Jae C. Hong
Япониянинг Йокогама шаҳри портида каратинда турган Diamond Princess круиз лайнеридаги 44 америкаликда коронавирус аниқланди. Лайнерда коронавирусга чалинганлар умумий сони 355 нафарни ташкил қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШнинг юқумли касалликлар миллий институти директори Энтони Фаучи маълум қилди.
АҚШ 16 февралдан кемадаги америкаликларни эвакуация қилишни бошлаганди.
“Улар ҳеч қаерга бормайдилар. Улар Япониядаги шифохоналарга олиб бориладилар. Вирус аниқланган одамлар эвакуацияни амалга ошираётган самолётга чиқарилмайдилар. Қолганлар эса АҚШнинг ҳарбий базаларига эвакуация қилинадилар”, деб айтган Фаучи.
Кема февраль бошидан бери карантинда турибди. Кемада ҳаммаси бўлиб 3,7 мингга яқин одам бор. Кема карантинда 19 февралгача қолдирилади. Унда ҳаммаси бўлиб 400 га яқин америкалик бор.
Охирги маълумотларга кўра, коронавирусдан бутун дунё бўйлаб касалланганлар сони 71,3 мингдан ошиб кетди, вафот этганлар сони эса 1775 кишига етди. Хитойда бир кун ичида касалланганлар 2048 нафарга, вафот этганлар 105 нафарга кўпайган.
Мавзуга оид
20:24 / 12.01.2026
Эрон ҳукумати намойишларни тўлиқ назоратга олганини маълум қилди
15:21 / 12.01.2026
15 мингдан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга борди — сафарлар мақсади бўйича тақсимот
13:30 / 12.01.2026
Швеция бош вазири АҚШнинг Гренландияни эгаллаб олиш таҳдидларини танқид қилди
09:18 / 12.01.2026