Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат тилида маркировка қилинмаганда мувофиқлик сертификати берилмайди
2020 йил 1 августдан бошлаб истеъмол товарларининг айрим турлари ишлаб чиқарувчи томонидан давлат тилида лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади

Фото: norma.uz
2013 йил 1 июлдан бошлаб рўйхат бўйича олиб келинадиган импорт истеъмол товарлари ўзбек тилида маркировка қилиниши лозим. Товарлар ишлаб чиқарувчи корхона томонидан маркировка қилинади. Бунда, товарларнинг турига қараб, маркировка қилиш усуллари ва унда акс эттириладиган маълумотлар танлаб олинади.
Norma’нинг ёзишича, 2018 йил 1 сентябрдан товарларнинг бундай мажбурий маркировкасиз «эркин муомалага чиқариш (импорт)» режимига расмийлаштиришга рухсат берилган. Бироқ шу билан бирга, Ўзбекистонга олиб кириладиган бир қатор товарлар мажбурий тартибда сертификатлаштирилиши лозим. 2020 йил 1 августдан бошлаб товарлар мажбурий сертификатланадиган бўлса, уларда мажбурий тартибда давлат тилидаги маркировканинг мавжуд бўлиши мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш шарти ҳисобланади.
Бинобарин, бундай товарларни божхонада расмийлаштиришда маркировка талаб этилмаса ҳам сертификатланган маҳсулотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатсиз реализация қилиш савдо қоидаларини бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат турли оқибатларга олиб келиши мумкин, бунда товарлар сотувга чиқарилмайди (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларининг 189-банди, МЖТКнинг 164-моддаси, ЖКнинг 189-моддаси).
Илгаригидек, истеъмол қадоқлари бўлмаган товарларга нисбатан ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда давлат тилида маркировка қилиш талаб этилмайди (13.05.2013 йилдаги 127-сон ВМҚнинг 4-банди).
Тавсия этамиз
Европа Иттифоқининг 18-санкциялар пакети Россияга қандай таъсир қилади?
Жаҳон | 23:12 / 21.07.2025
Уй сотиб олишда алданиб қолмаслик учун нималарга эътибор қилиш керак?
Кўчмас мулк | 16:30 / 21.07.2025
Супер-контрактни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкинми?
Таълим | 11:29 / 21.07.2025
Давлат ОТМга қабул квоталари тасдиқланди
Таълим | 11:09 / 21.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда депрессияга чалинган одамларга футболга бориш тавсия этилди
Спорт | 23:20 / 22.07.2025
-
АҚШ Трампнинг янги муддати давомида Украинага биринчи ҳарбий ёрдам шартномасини эълон қилди
Жаҳон | 23:01 / 22.07.2025
-
Ўзбек-қозоқ чегарасидаги туннел, ижтимоий объектлар геопортали ва Жиззахга ташриф – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:54 / 22.07.2025
-
Эрон давлат ходимларининг iPhone’лари Исроил билан уруш олдидан киберҳужумга учради – ОАВ
Жаҳон | 22:18 / 22.07.2025
Мавзуга оид

08:02 / 19.07.2025
Мактаб битирувчиларига касб-ҳунар таълими тўғрисида сертификат берилади

11:01 / 22.05.2025
Тиббиёт менежерлиги бўйича сертификатга эга айрим раҳбарларга устамалар тўланади

12:51 / 17.04.2025
«Яшил энергия» сертификатларини бериш тартиби ўзгартирилди

11:27 / 08.03.2025