Ўзбекистон | 14:54 / 18.02.2020
12498
2 дақиқада ўқилади

Элмира Боситхонова: «Аёллар олий маълумот олишининг ўзи етарли эмас»

Фото: KUN.UZ

Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро конференциянинг фуқароларнинг ижтимоий фаровонлигини таъминлаш бўйича устувор масалаларга бағишланган сессиясида бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова сўзга чиқди.

Ўз нутқида қўмита раиси хотин-қизларни қўллаб қувватлаш масалаларига тўхталди. 

“Ўтган йили статистик маълумотларга кўра, олий таълимдаги қизларнинг сони ошган. Уларнинг улуши 40 фоизни ташкил этди. 2011 йил деярли 9 йилдаги кўрсаткич таққослаганда атиги 4 фоизга ортган. Хотин-қизларнинг саводхонлик даражаси эса 99,98 фоизни, дунёдаги энг илғор кўрсаткичлардан бирини ташкил этди. Маълумотларга кўра, айни вақтда ўрта таълим олган хотин-қизларнинг 35 фоизи ишлайди, олий маълумотли хотин-қизларнинг эса 68 фоизигина иш билан таъминланган. 

Олий таълим олиш имкониятларининг кенгайтирилиши аёллар орасида иш билан таъминланганлик даражасини оширишда муҳим роль ўйнайди. 
Аёлларнинг олий маълумот олишининг ўзи етарли эмас. Ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётда намуна кўрсатсагина, мамлакатимизда илм олишга қизиқадиган қизларнинг сони кўпаяди”, - деди Элмира Боситхонова.

Мавзуга оид