Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элмурат Тасмурадов беш карра Осиё чемпиони бўлди
Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида спорт курашлари бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда, дея хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати.
«Мусобақани классик курашчилар бошлаб беришди. Бугунги баҳсларда миллий жамоамизнинг икки нафар вакили Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг) ва Элмурат Тасмурадов (-63 кг) финалгача етиб келишди. Афсуски, Ортиқбоев ҳал қилувчи беллашувда эронлик рақибига имкониятни бой бериб қўйди. Элмурат Тасмурадов эса финалда кореялик Жингсу Сонгга ҳеч қандай имконият қолдирмади. Шу тариқа Токио-2020 лицензиати 5 карра Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди. Яна бир вакилимиз Бекзод Умаров -77 килограмм вазн тоифасида бронза медали учун қирғизистонлик Ренат Илиаз Улуга имкониятни бой бериб қўйди» - дейилади манбада.
Ҳиндистон. Нью-Деҳли. Осиё чемпионати.
Финал:
-55 кг: Жасурбек Ортиқбоев – Пуя Носирпур (Эрон) 0:8
-63 кг: Элмурат Тасмурадов – Жинсу Сонг (Жанубий Корея) 9:0
Бронза медали учун:
-77 кг: Бекзод Умаров – Ренат Илиаз Улу (Қирғизистон) 0:5.
Мавзуга оид
11:42 / 01.08.2021
Тасмурадов илк жангда, Абдуллаев чоракфиналда ютқазди
00:07 / 01.08.2021
Токио-2020. Курашчилар курашга қўшилмоқда, Жалолов медални нақд қилиши мумкин
12:36 / 17.09.2019
Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратов Олимпиадага йўлланма олди
10:00 / 17.09.2019