Нур-Султон 2019: Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратов Олимпиада йўлланмаси учун курашади

Бугун, 17 сентябрь куни Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионатининг тўртинчи кун баҳслари ўтказилади.
Регламентга кўра, ушбу кун дастурида аёллар кураши бўйича саралаш баҳслари ва юнон-рим курашида кечаги дастурдан сўнг медаллар учун курашадиган спортчилар баҳс олиб боришади. Ўзбекистон аёллар жамоасидан икки нафари Даулетбике Яхшимуратова (-50 кг) ҳамда Актенге Кеунимжаева (-53 кг) Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўради. Севара Эшмуратова (-55 кг) курашадиган вазн Олимпия ўйинлари дастурига киритилмаган ва ушбу спортчи ЖЧ медаллари учун баҳс олиб боради.
-50 кг: Даулетбике Яхшимуратова – Эмилиа Сирису (Молдова)
-53 кг: Актенге Кеунимжаева – Лианна Эррера (Куба)
-55 кг: Севара Эшмуратова – Анника Вендл (Германия)
16 сентябрь кунги баҳслар якунига кўра, Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратовни мағлуб этган рақиблар (Кеничиро Фумита ва Тамаш Лоринц) финалгача етиб боргани учун улар бронза медали ва Токио-2020 лицензияси учун курашиш имкониятини сақлаб қолишган. Уларнинг бу йўлда ўтиш босқичидаги дастлабки рақиблари қуйидагича:
-60 кг: Элмурат Тасмурадов – Андрес Монтано (Эквадор)
-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов – Володимир Яковлиев (Украина)
Мавзуга оид

10:37 / 18.09.2022
Энди Нур-Султон эмас. Қозоғистон пойтахти номи 30 йилда тўртинчи бор ўзгармоқда

16:27 / 13.09.2022
Тўқаев Нур-Султон номини Остонага қайтаришга розилик берди

16:49 / 13.05.2022
Нур-Султонда 8-қаватдан осилиб қолган қизча қутқарилди. Халоскорга уй совға қилинди

16:52 / 08.02.2022