Фан-техника | 18:00 / 18.02.2020
21526
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Ҳар куни Mobiuz’нинг янги база станциялари ишга тушмоқда

Фото: Mobiuz

Mobiuz мобил оператори мазкур ойнинг бошидан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятларда тармоқларнинг катта кўламли модернизациясини амалга оширмоқда.

2019-2021 йилларда операторни ривожлантириш Концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар тармоқлар сиғимини кенгайтириш ҳамда мобил алоқа хизматларини янада яхшилашга қаратилган. Кунига янги база станцияси ўрнатилаётгани техник ривожланиш қанчалик тез амалга оширилаётганига ёрқин исбот бўла олади.

«Мазкур йилда техник тадбирлар амалга ошириш суръатлари янада тезлашди, - дейди Mobiuz Техник директори Ольга Филатова. – Ахир ребрендинг доирасида компания абонентларга меҳр ва эътибор кўрсатишни устувор вазифа сифатида белгилаган. Бу борада сифатли хизматларни тақдим этиш ҳам мижозларга бўлган эътибордан дарак беради. Умуман олганда 2020 йилда республика бўйича 1000 зиёд база станцияларини ўрнатишни режалаштирганмиз».

Ўз ўрнида, абонентлар хизматлардан жуда ҳам фаол фойдаланганлиги учун тармоқларга оғирлик тушаётган зоналардаги ускуналарни яхшилашга техник мутахассислар катта эътибор қаратишмоқда. Ишлар бир вақтнинг ўзида тўртинчи ва учинчи авлод тармоқларида олиб борилмоқда.

Хусусан, пойтахтнинг янги кўринишга эга бўлаётган ва аҳоли сони кўпайиб бораётган Сергели туманида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Mobiuz’нинг янги ускуналари туманнинг иккинчи ва олтинчи даҳаларида, Софдил, Нилуфар ва Лутфикор кўчаларида ўрнатилиб бўлинди.

Тошкентнинг Учтепа туманидаги Дилкаш, Раҳим Бобоев ва Решетов кўчаларида ўрнатилган янги база станциялари туфайли тармоқлар сиғими янада ошди. Худди шундай тарзда Олмазор туманининг К.Ғофуров, Форобий, Юнусов кўчаларида, Чилонзор туманининг Проектная кўчаси, Бектемир туманининг Олтин Топган ва Шайхонтоҳур туманининг Янги Белтепа кўчаларида ҳам ана шундай ишлар олиб борилди.

Абонентлар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда туман марказлари ҳамда қишлоқларда ҳам алоқани яхшилашга эътибор қаратилмоқда. Улар қаторида – Тошкент туманидаги Келес шаҳри, Кўксарой ва Кўктерак қишлоқ фуқаролар йиғини ҳамда Шамсиобод шаҳар туридаги қишлоқларидир. Бундан ташқари, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани Туркистон қишлоғи ва Хонобод шаҳарчаси аҳолиси ҳам Mobiuz’нинг сифати яхшиланган алоқа хизматларидан фойдаланиш имконига эга бўлди.

База станцияларини ишга тушириш ишлари авжида. Меҳр кўрсатувчи оператор сифатида Mobiuz абонентларга техник яхшиланиш бўйича барча янгилик ва маълумотларни етказиб бериб туради. Компаниянинг бу борадаги янгиликлари нафақат www.mobi.uz сайтида, балки расмий Telegram-каналларида ҳам ўзбек ва рус тилларида бериб борилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид