Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳайдовчининг қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида уч киши вафот этди
Жорий йилнинг 18-февраль куни соат 08:30 ларда А-373-Б “Қўқон шаҳрига кириш” йўли Данғара тумани ҳудудидан ўтган қисмининг 14-километрида ҳайдовчи У.А. “Нексия” русумли транспорт воситасини бошқараётиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиши натижасида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Бувайда туманида яшаган Й.А. бошқарувидаги “Тико” русумли транспорт воситасига ҳамда унинг ортида ҳаракатланиб келаётган Фурқат туманида яшовчи Ж.З. бошқарувидаги “Ласетти” русумли транспорт воситасига тўқнашган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати Kun.uz'га маълум қилди.
Натижада, “Тико” русумли транспорт воситаси хайдовчиси А.Й. ва йўловчиси М.Б. ҳамда “Ласетти” русумли автомобилда бўлган йўловчи М.Х.лар воқеа жойида вафот этишган.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
12:35 / 08.07.2026
Lacetti иккига бўлиниб кетган авария оқибатида икки киши ҳалок бўлган
10:58 / 08.07.2026
Тошкентда Lacetti чироқ устунига бориб урилди
10:44 / 07.07.2026