Жаҳон | 22:42 / 19.02.2020
16269
1 дақиқада ўқилади

Коронавирус Эронгача етиб борди. У билан касалланган 2 эронлик вафот этди 

Эронда янги турдаги коронавирусга чалиниш ҳолатлари қайд этилди. Унга чалинган 2 киши вафот этди.

Фото: РИА Новости

Бу ҳақда Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳонпур маълум қилди. 

Аввалроқ Эронда коронавирус юқтирганликка гумон қилинаётганлар борлиги маълум қилинган, бироқ расмийлар буни тасдиқлашмаётганди. 
 
“Афсуски, икки ёши катта одам вафот этди”, деб ёзган Жаҳонпур твиттерда. 

У, шунингдек, ўз саҳифасида Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари вирусга чалинганлар Эрон фуқаролари экани, улар бутун дунё шиалари зиёрат жойи ҳисобланган Кум шаҳридан бўлганини маълум қилган видеони жойлаштирган.  

Аввалроқ Теҳрон коронавирус эпидемияси сабабли Хитой билан авиаалоқани тўхтатишга ҳамда Хитойдан келаётганларни карантинга жойлаштиришга қарор қилганди.

Мавзуга оид