Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги иш берувчилар ходимларга маош тўлаш имконияти йўқлигини билдирмоқда
Чжухай шаҳридаги Lionsgate Entertainment World кўнгилочар парки раҳбарияти ўз ходимларига маош тўланмайдиган таътилга тайёргарлик кўришларини билдирган.
Хитойдаги аксарият компаниялар коронавирус тарқалишини рўкач қилиб ходимларининг ойлик маошларини қисқартириш, кечиктириш ёки маош беришни бутунлай тўхтатишни бошлади, деб ёзмоқда Bloomberg.
Ҳукумат инфекция тарқалишининг олдини олиш учун шаҳарлар орасида транспорт қатновини чеклаган, корхоналарда янги йил таътиллари узайтирилди. Туризм ва савдо ҳажми қисқарди. Ҳукумат ва компаниялар раҳбарлари ходимларини уйдан чиқмасликка ва имконият бўлса масофадан ишлашга чақирмоқда. Компаниялар маош тўлашга маблағ йўқлигини ёки карантинда бўлган ва ишга келмаганларга маош тўлашга мажбур эмаслигини билдирмоқда.
Чжухай шаҳридаги Lionsgate Entertainment World кўнгилочар парки раҳбарияти ўз ходимларига маош тўланмайдиган таътилга тайёргарлик кўришларини билдирган.
Ханчжоу шаҳридаги дастурлаш ва робототехника мактабида машғулотларнинг бекор қилиниши сабабли ходимлар маошларининг 30 фоиздан 50 фоизгача қисмини йўқотади.
19 февраль кунги маълумотларга кўра, Хитойда жами 74185 киши хасталанган, 2004 киши вафот этган. 18 февраль куни 136та ўлим ва вирус юқтиришнинг 1749та янги ҳолати қайд этилган. Ўлим ҳолатларининг аксари коронавирус ўчоғи бўлган Хубэйга тўғри келмоқда - 1921 киши.
Хитой маъмурлари 14 376 киши соғайиб кетганини маълум қилган.
Мавзуга оид
20:05 / 15.07.2026
НАТО нега Хитойни стратегик рақиб сифатида кўра бошлади?
18:11 / 15.07.2026
Хитой автомобил бозори жаҳон рейтингида 1-ўринни эгаллади
18:33 / 13.07.2026
Bigme иккита экранли HiBreak Dual 2 смартфонини тақдим этди
08:50 / 13.07.2026