Ўзбекистон | 09:48 / 20.02.2020
1882
1 дақиқада ўқилади

Агробиология факультети ТДАУ таркибида мустақил юридик шахс сифатида ташкил этилади

Агробиология факультети Тошкент давлат аграр университети таркибида мустақил юридик шахс сифатида ташкил этилади

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, Агробиология факультетини Тошкент давлат аграр университети таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида ташкил этиш кўзда тутилган.

Бунда хорижий тажрибалар асосида Агробиология факультетини университет таркибида мустақил фаолият юритадиган юридик шахс сифатида ташкил этиш бўйича тегишли тадбирлар амалга оширилади. 

Масъул ижрочилар - ўқув ишлари бўйича проректор (Исломов), халқаро ҳамкорлик бўйича проректор (А.Абдувосиқов), молия-иқтисод ишлари бўйича проректор (Ш.Сатторов).

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид