Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади
Ҳукумат қарори билан “Аграр таълим тизимининг 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегияси” тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, қишлоқ хўжалигида “Ақлли қишлоқ хўжалиги” (Smart agriculture) ва рақамли технологиялар жорий қилинади.
Стратегияга кўра, 2030 йилга қадар:
30та хорижий ОТМ билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари ташкил этилади;
қишлоқ хўжалиги соҳасида кўрсатиладиган интерактив хизматлари сони 20тага етказилади;
аграр таълим тизимидаги ОТМларни дунёнинг нуфузли 1000та олий таълим муассасалари рўйхати (QS рейтинг тизими)га киритиш чоралари кўрилади.
2020/2021 ўқув йилидан соҳадаги барча бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таълимнинг кредит-модуль тизими жорий этилади.
Тошкент давлат аграр университетининг Нукус, Термиз ва Самарқанд филиаллари институтга айлантирилади.
Мавзуга оид
15:13 / 15.06.2026
Наманганда таълим тизими мансабдори тезкор тадбирда қўлга олинди
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026