Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган Аграр университет ходими ушланди
Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган университет ходими ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юқори Чирчиқ туман бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, Тошкент давлат аграр университети ходими Ф.Х. фуқаро Ш.ни ушбу университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйишни 4 000 АҚШ долларига келишиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилди.
Маҳкама эълон қилган хабарда айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бундан олдин Аграр университет собиқ ректори қамоқда экани маълум бўлганди.
Мавзуга оид
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
21:32 / 02.06.2026