Жамият | 09:19 / 20.02.2020
9828
2 дақиқада ўқилади

Москвада вояга етмаган ўзбекистонлик икки нафар фарзанди билан ҳужжатсиз қолиб кетгани тасдиқланди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси консуллик бўлими Москва шаҳрида икки нафар фарзанди билан ҳужжатсиз қолиб кетган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси С.Ш. тўғрисида тарқалган хабарни тасдиқлади. 

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, у доимий равишда дипломатик миссияга мурожаат қилган, лекин зарур ҳужжатларни расмийлаштириш учун элчихона қўнғироқларига жавоб бермаган.

Ҳозирги пайтда ушбу аёл билан алоқа ўрнатилган ҳамда у ва унинг фарзандларини ватанга қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти эслатишича, Россиянинг Марказий федерал округи (Белгород области, Брянск области, Владимир области, Воронеж области, Иваново области, Калуга области, Кострома области, Курск области, Липецк области, Москва шаҳри, Москва области, Орлов области, Рязан области, Смоленск области, Тамбов области, Твер области, Тула области, Ярослав области) ва Арманистон ҳудудидаги фуқаролар зарур вазиятларда Москва шаҳридаги элчихонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: : +7 499 230-00-76, +7 499 238-36-20.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид