Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШдан Patriot зенит-ракета мажмуалари етказиб беришни сўради
12 февралда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Москва ва Дамашқни Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича келишувга амал қилмаётганликда айблаганди.
Туркия Россия томонидан қўллаб-қувватланаётган Сурия қўшинларини тўхтатиш учун АҚШдан иккита Patriot зенит-ракета мажмуасини етказиб беришни сўради. Бу ҳақда Анқарадаги манбасига таяниб Блумберг агентлиги хабар берди.
Агентликнинг маълумот беришича, Туркия Patriot мажмуаларини ўзининг жанубий чегараларига ўрнатмоқчи ва "келгусида Россия томонидан ҳаводан туриб қўллаб-қувватланаётган Сурия қўшинларини жазоламоқчи".
Кейинроқ Туркия мудофаа вазирлигининг расмий вакили ушбу хабарни рад этди.
12 февралда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Москва ва Дамашқни Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича келишувга амал қилмаётганликда айблаганди. Унинг таъкидлашича, президент Башар Асад кучлари россиялик ҳарбийлар билан бирга маҳаллий аҳолига ҳужум қилмоқда.
19 февраль куни Туркия президенти матбуот котиби Иброҳим Қалин Россия ва Туркиянинг Суриянинг Идлиб вилоятидаги вазият бўйича олиб бораётган музокаралари “ҳозирча қониқарли натижаларни олиб келмагани”, Туркия Россия томонидан таклиф қилинаётган ҳужжатлар ва харитани қабул қилмаганини маълум қилди.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
12:28 / 10.07.2026
Трамп Украинага Patriot учун ракеталар лицензиясини ваъда қилди
11:46 / 10.07.2026