19:50 / 20.02.2020
0
26431

Хоразм вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Умар Исмаилов ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Хоразм вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига берган маълумотига кўра, йиғилишда Жаҳонгир Қўшназарович Саъдуллаев Хоразм вилояти ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Жаҳонгир Садуллаев меҳнат фаолиятида Ички ишлар органларида масъул лавозимларда фаолият юритган. Бу лавозимга тайинлангунга қадар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган. 

Йиғилишда Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқарма бошлиғининг ўринбосарлари ҳам тайинланди. Хусусан, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига Гулсара Ахмедовна Курбанбаева ҳамда бошқарма бошлиғи ўринбосарлари лавозимига Сардорбек Қабулович Раҳимов ва Маткарим Жуманиязов тайинланди.

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top