Хоразм вилоятининг Ҳазорасп ва Янгибозор туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, Руслан Жуманиёзов Ҳазорасп тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

У муқаддам Урганч тумани прокурори бўлган, 2023 йил февралидан буён Янгибозор тумани ҳокими сифатида фаолият юритиб келаётганди.

Руслан Жуманиёзов

Ҳазорасп туманига 2025 йил мартидан буён Мақсудбек Абдуллаев раҳбарлик қилиб келаётганди. Унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Ўз ўрнида Руслан Жуманиёзов Янгибозор тумани ҳокими лавозимига эса Алишер Машарипов тайинланди.

Алишер Машарипов

У тайинловга қадар туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.