Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Ўзбекистонга коронавирусга қарши кураш учун 600 дона шахсий ҳимоя воситалари тўплами берди
АҚШ ҳукумати Ўзбекистонга мамлакатнинг коронавирусга қарши курашдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 600 дона шахсий ҳимоя воситалари тўпламини топширди.
АҚШ элчихонаси сайтида маълум қилинишича, 20 февралда АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ходимлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ўлат, карантин ва ўта хавфли юқумли касалликлар муҳофазаси марказига тўпламларни етказиб беришган.
Элчихона маълумотларига кўра, январда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча халқаро донорларга шахсий ҳимоя воситалари ва коронавирус диагностикаси учун тест-тўпламлар етказиб бериш илтимоси билан мурожаат қилган.
Бу мурожаатга жавобан АҚШнинг Мудофаа хавфини камайтириш агентлиги (DTRA) 600 дона шахсий ҳимоя воситалари тўплами, жумладан юз учун ниқоблар, комбинезонлар, пластик ниқоблар, респираторлар ва қўлқоплар харид қилиш учун маблағ ажратган.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026