Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда фирибгарлик содир этган шахсга суд ҳукми эълон қилинди
Қаршида икки нафар фуқарога нисбатан фирибгарлик содир этган шахсга нисбатан ҳукм ўқилди
2019 йил октябрь ойи бошларида 32 ёшли З.З. таниши 40 ёшли К.Х.нинг ишончига кириб, ўз ер майдонида қурилиш ишларини бажариш учун 2019 йил декабрь ойигача қайтариш шарти билан 7.000.000 сўм пулларни олиб, ваъдасини бажармасдан ўзининг эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у 34 ёшли Ш.Н.нинг ишончига кириб, ўзининг танишлари орқали 350 АҚШ доллари эвазига Қарши шаҳрида жойлашган қурилиш объектларига ишга киритиб қўйишини айтиб, Ш.Н.дан 350 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, З.З.га Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилинган, жиноят иши айблов хулосаси билан судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2020 йил 3 февраль кунидаги ҳукмига кўра, З.З. айбдор деб топилиб, тергов жараёнида етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини инобатга олиб, унга нисбатан 2 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
23:08 / 23.02.2026
Ижтимоий тармоқлардаги «дипфейк» фирибгарликлар рекорд даражага етди
15:24 / 19.02.2026
Фуқаролар MyGov орқали банк карталари ва SIM-карталари сонини кўра олади
14:03 / 19.02.2026
ИИВ академиясига киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
15:21 / 14.02.2026