Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон ва Қирғизистон 23 гектар ер алмашишга келишиб олди
Ўтган дам олиш кунлари Қирғизистоннинг Боткен шаҳрида Тожикистон ва Қирғизистоннинг икки давлат чегарасининг делимитацияси ва демаркацияси бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Asia-Plus нашрининг хабар беришича, Тожикистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари Азим Иброҳим ва Акром Мадумаров раислигида ўтган йиғилишда икки томон чегаранинг баҳсли ҳудудларидаги 23 гектар ерни ўзаро алмашишга илк бор келишди.
“Шу тариқа, икки давлат ўртасида чегараолди ҳудудлари масалалари бўйича узоқ давом этган баҳс жойидан силжиди, деб ҳисоблаш мумкин. Алмашиладиган ернинг ярми Тожикистонга, ярми Қирғизистонга тегишли”, дейилган нашрда.
Бироқ томонлар қайси ҳудудлар бўйича келиша олганига аниқлик киритилмаган.
Икки томон Боткендаги учрашув натижаларига кўра давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш соҳасида ҳамкорликни давом эттириш ҳақидаги баённома имзолаган. Ушбу масала бўйича икки давлат вакилларининг навбатдаги учрашуви март ойи охирида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:12 / 11.07.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида рақамли божхона назорати жорий этилади
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026