Жамият | 07:59 / 24.02.2020
6019
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Истанбулда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Фото: AFP 2019 / Str

Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) бош консулхонаси берган маълумотга кўра, 2020 йил 21 февраль куни шаҳар кўчаларидан бирида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон фуқароси М.К. вафот этди.

Ташқи ишлар вазирлиги маълумотида айтилишича, бош консулхона зарурат туғилганда ҳамюртимизнинг жасадини дафн этиш учун ватанга юборишда унинг қариндошларига консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларда ёрдам бериш учун вазиятни назоратга олган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этган ва Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатнинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид