Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий машиналардан жарима ундиришнинг янги механизми жорий этилади
Хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш мўлжалланмоқда
Вазирлар Маҳкамасининг “Хорижий автотранспорт воситаларининг йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши устидан назорат ўрнатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситаларидан тегишли жарималарни ички ишлар органлари томонидан онлайн тақдим этилган маълумотлар асосида, ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилади.
Давлат божхона қўмитасига республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги бўйича тўланмаган жарималарни автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда ундириб олиш, тўланмаган тақдирда жарима суммаси тўлиқ ундирилгунга қадар автотранспорт воситасини давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ёки божхона пости томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақловга олиш ҳуқуқи берилади.
Ички ишлар вазирлиги Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда:
Ўзбекистон ҳудудида вақтинча бўлиб турган ҳамда республика ҳудуди бўйлаб транзит ўтаётган хорижий автотранспорт воситалари республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигини улар божхона чегарасини кесиб ўтишида реал вақт режимида аниқлаш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг махсус автоматлаштирилган фото ва видеофиксация маълумотлар базасини Давлат божхона қўмитаси маълумотлар базаси билан интеграциялаштиради;
республика ҳудудида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситаларидан жарима суммаларини божхона органи томонидан ундириш тартиби ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Давлат божхона қўмитаси:
Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситаларидан тўланмаган жарималарни ушбу автотранспорт воситалари республика ҳудудидан чиқиб кетаётганда ундириб олиш чоралари кўрилади, Ўзбекистонда аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларининг, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг автотранспорт воситалари бундан мустасно;
чегара божхона постларини замонавий камералар, хусусан “Автотранспорт воситалари рақамларини аниқлаш тизими” ва дастурий таъминотлар билан таъминласин ҳамда ушбу техник воситаларни янгилаб бориш, ахборот тизимларини доимий ишлаб туриши бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланади.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бузилганлиги учун божхона органлари томонидан ундирилган жарима суммасидан Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ажратилиши белгиланган қисмининг 50 фоизи миқдори Давлат божхона қўмитасининг Моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига ўтказилади.
Мавзуга оид
08:00 / 11.02.2026
Иккинчи қўл машина: қайси бренд камроқ бузилади?
12:12 / 05.02.2026
Йўл ҳаракатида айрим ҳуқуқбузарликлар учун огоҳлантириш жорий этилади
21:28 / 03.11.2025
Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди. Унинг ҳисобида 144 та қоидабузарлик борлиги аниқланган
12:03 / 31.10.2025