Жамият | 11:12 / 26.02.2020
9551
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада тез ёрдам машинаси билан тўқнашув содир бўлди, икки киши шифохонага ётқизилди

Фарғона вилоятида тез ёрдам машинаси иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки киши шифохонага мурожаат қилган

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 25 февраль куни соат 12:30ларда Фарғона вилояти, Фарғона туманида яшовчи Н.М. “Фарғона шифо” тез ёрдам автохўжалик корхонасига тегишли бўлган “Ниссан” русумли транспорт воситасини 4К920 автомобиль йўлида бошқарган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, у 4Р112 автомобиль йўли билан кесишган чорраҳага келганда, асосий йўлда ҳаракатланиб келаётган Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситаси йўлига чиқиб кетиши натижасида тўқнашув содир бўлган. 

Бунинг оқибатида Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина ағдарилиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, ушбу йўлда ҳаракатланиб келаётган Д.Х. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашина билан тўқнашган.

Натижада ҳайдовчи Р.С. бошқарувидаги “Нексия” русумли транспорт воситасида бўлган йўловчилар Т.Р. ва А.С. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилишган.

“Ҳурматли йўл ҳаракати иштирокчилари, йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз”, - дейилади маълумотда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид