Жаҳон | 23:13 / 26.02.2020
5645
1 дақиқада ўқилади

Пентагон 2025 йилгача ядро қуроли учун 167 млрд доллар сарфламоқчи

Давлат департаменти маълумотларига кўра, АҚШ 2018 йил 5 февраль ҳолатига кўра 652 та ядро қуроли ташувчиси ва 1350 дона ядровий каллакларга эга бўлган.  

Фото: AP Photo/Charles Dharapak

Пентагон ядро қуроли модернизация қилиш ва ишончлилигини таъминлаш бўйича беш йиллик режани амалга ошириш доирасида АҚШ конгрессидан 167 млрд доллар сўрамоқчи. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Агентликнинг маълумот беришича, Америка мудофаа вазирлиги ядровий харажатларни ҳар йили ошириб бормоқчи. 

Мудофаа вазирлиги эълон қилган ҳужжатларга кўра, 2021 молиявий йилда (1 октябрдан бошланади) тегишли ҳарбий дастур учун 28,9 млрд доллар сарфлаш режалаштирилган. 2022 йилда Пентагон ядро қуролларини модернизация қилиш учун 30 млрд, 2023 йилда 33 млрд доллар сўрамоқчи. 2024 йилда ядро қуроллари учун харажатлар 37 млрд долларга, 2025 йилга келиб эса 38 млрд долларгача етиши кўзда тутилган.

Давлат департаменти маълумотларига кўра, АҚШ 2018 йил 5 февраль ҳолатига кўра 652 та ядро қуроли ташувчиси ва 1350 дона ядровий каллакларга эга бўлган.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид