Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга ўтадиган Ўзбекистон транзит юклари ҳажми оширилиши мумкин
Афғонистон ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга ўтадиган Ўзбекистон транзит юклари ҳажмини ошириш масаласи кўриб чиқилди
2020 йилнинг 26 февраль куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Афғонистон Ислом Республикаси транспорт вазири вазифасини бажарувчи Ямо Шамс билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, Ямо Шамс Ўзбекистон раҳбариятига Афғонистон миллий иқтисодиётини тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатлари, мамлакатда тинч сиёсий жараённи бошлашга ёрдами, шунингдек, аввало барча афғон халқи манфаати учун турли иқтисодий лойиҳалар амалга оширилаётганлиги учун самимий миннатдорлик изҳор этди.
Иқтисодий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Ямо Шамс Ўзбекистоннинг Афғонистондаги йирик инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиши муҳимлигини қайд этар экан, Афғонистонга Ўзбекистон ишлаб чиқарган турли маҳсулотлар экспортини ошириш, Ўзбекистондан Афғонистонга етказиб бериладиган маҳсулотлар турини кенгайтиришда мамлакатимизнинг муҳим аҳамиятини таъкидлади.
Томонлар Афғонистон ҳудуди орқали учинчи мамлакатларга ўтадиган Ўзбекистон транзит юклари ҳажмини ошириш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.
Ҳаво ҳаракати хизматлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш тартиблари, шунингдек, халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида икки томонлама ҳужжатларни тайёрлашни давом эттириш ва тезроқ имзолаш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
09:05 / 17.06.2026
Афғонистондан олиб кирилган 37,6 кг гиёҳвандлик воситалари фош этилди
10:50 / 12.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қўшимча темирйўл қурилиши мумкин
11:30 / 11.06.2026
Афғонистон–Покистон можаросига қарамай, Кобул коридорини қуриш лойиҳаси давом этмоқда
17:54 / 10.06.2026