Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат божхона қўмитаси божхона қийматини аниқлашдаги яна бир қонунбузарликни фош этди
5 млрд сўмдан ортиқ ундирилиши лозим бўлган қўшимча божхона тўловлари аниқланди

Давлат божхона қўмитаси раисининг қарори билан тузилган божхона мутахассисларидан иборат таҳлил гуруҳи томонидан “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган божхона юк декларациялари ўрганилиб, божхона қийматидаги “ўйинлар” фош этилаётганлиги ҳақида маълумот берилган эди.
Импорт қилинган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Ҳисобланадиган божхона тўловлари миқдори айнан ана шу қийматга боғлиқ. Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексида товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг халқаро умумэътироф этилган усулларини қўллаш тартиблари ва шартлари белгилаб қўйилган.
Бироқ, айрим уддабурон шахслар томонидан белгиланган тартибни бузиб, Давлат бюджетига божхона тўловларини камроқ тўлаш илинжида товарларни божхона қийматини аниқлашда турли хил “ўйинларга” қўл урмоқдалар.
Бу гал “Ros Standart Invest” МЧЖ номига 2019 йил давомида Хитой Халқ Республикасидан Ўзбекистон Республикасига олиб келинган ҳамда “Эркин муомалага чиқариш” божхона режимига расмийлаштирилган “Acer” “Asus”, “HP”, “Lenovo” маркали ноутбуклар ва “LG” маркали телевизорларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда атайлаб паст нархланган хулосаларга таянилиб, қийматларни чегириб ташлаш усулида божхона тўловлари ҳисобланган. Натижада жами 5 млрд сўмдан ортиқ ундирилиши лозим бўлган қўшимча божхона тўловлари аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов органига юборилди.
Мавзуга оид
21:34 / 13.06.2026
Андижонда олтинларни турли найранглар орқали олиб киришга уринган шахслар тўхтатиб қолинди
09:50 / 12.06.2026
Ички кийимга яширилган гиёҳвандлик моддаси сақловчи капсулалар аниқланди
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
08:34 / 22.05.2026