Ўзбекистон | 15:13 / 27.02.2020
14353
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»да янги тайинлов амалга оширилди 

Муроджон Умаров Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти бошлиғи лавозимини эгаллади

Фото: Ўзбекнефтгаз

“Ўзбекнефтгаз” АЖда янги раҳбарлик лавозимига тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда компания хабарида айтилган.

Қайд этилишича, “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Корпоратив муносабатлар ва активларни бошқариш департаменти бошлиғи лавозимига Муроджон Йўлчибоевич Умаров тайинланди.

Муроджон Умаров шу вақтга қадар “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятида турли раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Бундан олдин, Алишер Эгамов Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани хабар берилганди.

Мавзуга оид