Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда эпидемия ҳолатига захиралаш керак бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхати тузилди
Германияда коронавирус эпидемияси ва у билан боғлиқ карантин ҳолатига захиралаб қўйиш керак бўлган маҳсулотлар ва буюмлар рўйхати эълон қилинди. Рўйхат аҳолини ҳимоялаш ва фалокатлар вақтида ёрдам бериш бошқармаси томонидан тузилган.
Таъкидланишича, немисларга 10 кунлик карантин ҳолатига уйда қуйидаги захираларга эга бўлиш тавсия қилинган (бир киши ҳисобидан): 20 литр ичимлик суви, жами 3,5 кг турли ёрма, нон, картошка, макарон ва гуруч, 2,5 кг консерваланган сабзавотлар ва ёнғоқлар, 4 кг қуритилган мевалар ва консерваланган мевалар, 2,6 кг сут ва сут маҳсулотлари, жами 1,5 кг гўшт, балиқ, тухум ёки тухум кукуни, 0,4 кг мол ёғи ва ўсимлик ёғи, меъёрида тайёр маҳсулотлар: шакар, асал, ун, печенье, шоколад.
Бундай ҳажмдаги озиқ-овқат маҳсулотлари катта ёшли одамни кунига 2200 ккал қувват билан 10 кун давомида таъминлашга етади. Бундан ташқари, уйда дори-дармонлар, шамлар, газ горелкаси, фонар, батарейкалар, дезинфекция воситалари захираси бўлиши шарт.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда коронавирусга чалинганлар сони 45 нафарни ташкил қилмоқда.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026