Google Translate таржимонида 5 та янги тил пайдо бўлди
Google компанияси Google Translate онлайн-таржимонини яна 5 та тил билан бойитди. Унга жумладан туркман ва уйғур тиллари ҳам киритилди.
Бу ҳақда The Verge нашри хабар берди.
Таржимонда эндиликда руанда, ория, татар, туркман ва уйғур тилларида таржималарни бажариш мумкин.
Таъкидланишича, дунёда бу тилларда сўзлашувчи одамлар сони 75 млнга яқинни ташкил қилади. Эндиликда таржимонда ҳаммаси бўлиб 108 та тил бор.
Компанияда таъкидланишича, аввал дастурни бу тиллар билан тўлдиришда уларда ёзилган онлайн материаллар, улар бўйича ёрдам қила олувчи мутахассислар етарли бўлмагани тўсқинлик қилган.
Ҳозирча дастурнинг 1 фоиз фойдаланувчиларигина янги имкониятдан фойдалана оладилар, аммо кейинги кунлар давомида бу кўрсаткич тобора ошиб боради.
Мавзуга оид
19:53 / 21.11.2022
“Гидларга ҳақи тўлаб берилмоқда”. ШҲТ саммитида таржимонлик қилиб, ҳақини ололмаганлар ҳақидаги мақолага муносабат билдирилди
14:11 / 20.11.2022
Ҳақини ололмаётган гидлар: Самарқанддаги ШҲТ саммити таржимонларининг пули тўлаб берилмаяпти
15:27 / 30.08.2022
“Хизмат пулли эканини билмагандик” — Ўзбекистон Муайтай федерацияси Малайзияда таржимоннинг ҳақини бермаган
14:35 / 22.04.2020