Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда Barclays банкининг товламачиликда айбланган собиқ менежерлари оқланди
Barclays топ-менежерлари 11,2 млрд фунт стерлинг миқдоридаги маблағни жалб этиш учун инвесторларга ёлғон маълумот тақдим этишда айбланганди.
Фото: REUTERS
Лондон ҳакамлик суди Британиянинг Barclays Plc банкининг товламачиликда айбланган уч нафар собиқ топ-менежери - Рожер Женкинс, Томас Каларис ва Ричард Боатни оқлади.
Фото: Bloomberg
Суд ҳукми етти йилдан ортиқ давом этган суд жараёнларига чек қўйди. Ушбу ҳукм жараёнларга 15 млн фунт стерлингга яқин маблағ сарфлаган Британия товламачиликка қарши курашиш бюроси (Serious Fraud Office, SFO) учун жиддий мағлубият бўлди, деб ёзади Financial Times газетаси.
SFO Barclays топ-менежерларини 11,2 млрд фунт стерлинг миқдоридаги маблағни жалб этиш учун инвесторларга ёлғон маълумот тақдим этишда айблаганди. Натижада банк 2008 йилда миллийлаштирилишдан қутулиб қолганди.
Бюронинг таъкидлашича, улар 4 млрд фунт миқдоридаги инвестицияни қўлга киритиш учун Қатарга 322 млн фунт пул беришган.
Жума куни Лондон биржасида Barclays акциялари нархи 4,5 фоизга пасайди.
Мавзуга оид
17:36 / 24.04.2026
“Олимбоевларга уйини қайтаришга тайёрмиз” – Санжар Каримовнинг адвокати
11:46 / 14.04.2026
Сирдарё вилояти судяси 3600 доллар пора билан ушланди
10:49 / 13.04.2026
Шукуров ишида қамоққа олинган собиқ судяларнинг 3 нафари гаров эвазига озодликка чиқди
20:05 / 10.04.2026