Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анқара ва Москва Идлибда тарангликни пасайтириш борасида келишиб олди
Фото : Central Asia Post
Туркия пойтахти Анқарада Сурия бўйича Россия ва Туркия маслаҳатлашувининг навбатдаги босқичи ўтказилди. Россия ТИВ расмий баёнотида ҳар икки томон тарангликни пасайтириш ва террорчилар билан курашиш мақсад қилиб олинганини тасдиқлагани айтилмоқда.
26-28 февраль кунлари бўлиб ўтган музокараларда РФ президентининг Сурия масаласи бўйича махсус вакили А.Лаврентьев, РФ ТИВ раҳбарининг ўринбосари С.Вершенин ва Туркия ТИВ раҳбари ўринбосари С.Ўнал қатнашган.
Россия ТИВ ўз баёнотида музокаралар чоғида Идлиб эскалациядан халос бўлиш зонасидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришиш йўлида 2017 йил 4 майдаги ҳамда 2018 йил 17 сентябрдаги меморандумларнинг тўлиқ бажарилишини таъминлаш асосида конкрет қадамлар муҳокама қилинганини таъкидлаган.
«Ҳар икки тараф БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан террорчи деб тан олинганларга қарши курашда «ер устида» тарангликни пасайтириш, шунингдек, эскалациядан халос бўлиш зонаси ичидаги ва ташқарисидаги фуқаролардан иборат аҳолини ҳимоя қилиш ва барча эҳтиёжмандларга шошилинч инсонпарварлик ёрдами кўрсатишга бўлган мақсадларни тасдиқлади», деб таъкидланади Россия ТИВ баёнотида.
Мавзуга оид
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026
Президентга Туркия билан ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026