«Фарғона ҲЭТ»да автосарой ишга туширилиб, ходимларга скутерлар берилди
Кунлик иш жараёнида ишчи ходимларга қулай шарт шароит меҳнат самарадорлигини ошишининг асосий омили хисобланади. Бунга мисол тариқасида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Акциядорлик жамиятида яна бир объект капитал таъмирдан чиқарилиб, фойдаланишга топширилди.
Жамиятнинг Автотранспорт ва механизмлар хизмати жойлашган мазкур объект, замонавий архитектура талаблари асосида капитал таъмирдан чиқарилди. У ерда транспорт воситаларига мўлжалланган алоҳида тураргоҳ, ёқилғи қуйиш ҳамда техник хизмат кўрсатиш шохобчалари, диспетчерлик пункти каби хизмат фаолиятига оид қулайликларга эга бўлган хоналар қайта қурилиб, жиҳозланди.
Очилиш маросимида, “Ҳудудий электр тармоқлари” Акциядорлик жамиятининг бошқарув раҳбарияти, соҳада узоқ йиллар меҳнат қилган меҳнат фахрийлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.
Бундай қулай шарт-шароитлар ишчи ходимларни иш жараёнида хавфсиз меҳнат қилишларини таъминлайди.
Бундан ташқари, тадбир давомида, жамият тасарруфидаги туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналарининг Хавфсизлик техникаси соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларга замонавий мотороллер (скутер)лар топширилди.
Эндиликда улар ўз ҳудудларидаги объектларда бажарилаётган барча ишларнинг сифати ва техника хавфсизлиги масалалари юзасидан назоратни кучайтириш имконига эга бўлишади.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, ўтган давр мобайнида “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” Акциядорлик жамияти томонидан тасарруфидаги 16 та туман (шаҳар) электр таъминоти корхоналари тўлиқ капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилган эди.
“Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ
Матбуот хизмати
Мавзуга оид
22:42 / 17.09.2024
Тошкентда Бобур кўчасининг бир қисмида автомобиллар ҳаракати чекланади
15:21 / 20.08.2024
Ўзбекистонда ҳудудий электр тармоқлари бошқарувини хусусий секторга бериш бошланади
20:26 / 07.08.2024
Электр энергияси ҳисоби учун янги биллинг дастури ишга туширилди
18:47 / 31.07.2024