Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона – Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатнови йўлга қўйилади
Йўналишнинг умумий масофаси 1202 км бўлиб, ҳаракат вақти 22 соат 20 дақиқани ташкил этади
Фарғона водийсидан қўшни Қозоғистон Республикасига борувчи йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида транспорт вазирлиги томонидан Фарғона - Олмаота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда
Ушбу йўналиш бўйлаб қатновлар жорий йилнинг 4 март санасидан бошланади. Йўналишнинг умумий масофаси 1202 км бўлиб, ҳаракат вақти 22 соат 20 дақиқани ташкил этади.
Қатнов “Фарғона шаҳар атрофи” автошоҳбекатидан соат 11:00да бошланади. Чипталарни "Фарғона шаҳар атрофи" автошоҳбекати ва “Сайран” автовокзалларидан харид қилиш мумкин.
Мазкур йўналишда Uzautotrans Service ва "Тулпар-Байконир" корхоналари йўловчиларга хизмат кўрсатади.