Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Термизда гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган Афғонистон фуқароси ушланди
Сурхондарё вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ўтказишнинг олди олинди
Фото: Тергов департаменти
2020 йилнинг 26 февраль куни тахминан соат 11:30ларда ИИБ ходимлари томонидан Термиз шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Тадбир жараёнида Афғонистон Республикаси фуқароси 52 ёшли Н.А. 98,50 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 14.000.000 сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Текширув жараёнида, Н.А. ушбу гиёҳвандлик воситасини белгиланган божхона назоратидан яширин равишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми (контрабанда йўли билан катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказиш) ва ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (катта миқдордаги гиёҳвандлик воситасини ўтказишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Н.А.га нисбатан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.
Қайд этилишича, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 14.02.2026
Термизда қуёнларни ноқонуний овлаган шахсга чора кўрилди
16:33 / 27.01.2026
«Наркотик учун ойига ўртача 20−25 млн сўм сарфлаяпти» – президент ёшлар орасидаги гиёҳвандлик муаммоси ҳақида
13:42 / 14.01.2026
Telegram-бот орқали гиёҳвандлик воситаси сотганлар аниқланди
20:24 / 05.01.2026