Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония соҳилларида юк кемаси чўкиб кетди, 13 киши бедарак йўқолди
Юк кемаси экипажининг барча аъзолари хорижликлар бўлган. Улар орасида Хитой, Вьетнам ва Филиппин фуқаролари бўлганлиги айтилмоқда.
Белиз байроғи остида сузувчи GUOXING-1 юк кемаси Япониянинг Аомори префектураси соҳилларида балиқчилик кемаси билан тўқнашганидан сўнг сувга ғарқ бўлди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.
Агентликнинг хабарига кўра, 13 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Соҳил қўриқлаш хизмати вакилларининг маълумот беришича, тўқнашувда балиқчилик кемаси ва унинг 15 нафар экипаж аъзоси жабр кўрмаган.
Юк кемаси экипажининг барча аъзолари хорижликлар бўлган. Улар орасида Хитой, Вьетнам ва Филиппин фуқаролари бўлганлиги айтилмоқда.
Бир киши қутқариб олинган. Бедарак йўқолганларни излаб топиш учун тўртта патруль катери жўнатилган.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026