Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австрия мигрантлар оқимини тўхтатиб туриш учун Грецияга полиция жўнатади
Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан сўнг мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегараларини очиб юборди.
Австрия ички ишлар вазири Карл Нехаммер ҳукумат мигрантлар оқимини тўхтатиб туриш учун Грецияга чегара полициясини жўнатишни режалаштираётганини маълум қилди.
"Эътиборимизни ташқи чегараларимиздаги одамларни тўхтатишга қаратишимиз шарт", - деди Нехаммер OE24 телеканалига.
Унинг сўзларига кўра, Греция хавфсизлик хизматига "ҳар қандай - кадрлар, моддий ва молиявий ёрдам" зарур.
Туркия Суриянинг Идлибида вазият кескинлашганидан сўнг мигрантлар ва қочқинлар оқимини тўхтатиб тура олмаслигини билдирди ва ЕИ билан чегараларини очиб юборди. Шундан кейин минглаб мигрантлар Греция чегарасига етиб келди. Уч кун ичида чегарани ноқонуний кесиб ўтишга бўлган 20 мингга яқин уринишнинг олди олинди.
Мавзуга оид
18:05
Лукашенко мигрантларни Беларусга жалб қилиш шартларини тушунтирди
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026