07:41 / 02.03.2020
0
11558

Айрим магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш мўлжалланмоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳаси магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш мўлжалланмоқда

Фото: Тошкент давлат аграр университети

Тошкент давлат аграр университетини 2030 йилгача бўлган инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган “Йўл харитаси” лойиҳаси эълон қилинди.

Қайд этилишича, қишлоқ хўжалигида агротехник тадбирлар мавсумийлигини инобатга олиб, диссертацияларда икки йиллик илмий-амалий дала тажрибаси натижалари қамраб олинишини таъминлаш мақсадида қишлоқ хўжалиги соҳаси магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш режалаштирилган.

Бунда кадрлар буюртмачилари таклифлари асосида магистратура мутахассисликлари ўқув жараёнини январь ойидан бошлаш бўйича ўқув режалари, фан дастурлари ва ўқув жараёни жадвалини ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

Шунингдек, магистратура мутахассисликлари учун ўқув юкламаларини шакллантириш ва профессор-ўқитувчилар билан таъминлаш мўлжалланмоқда.

Масъул ижрочилар - ўқув ишлари бўйича проректор (C. Исломов), Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор (К.Султонов), Филиал директорлари (Е.Торениязов, К.Комилов).

Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top