Жаҳон | 19:09 / 02.03.2020
9753
2 дақиқада ўқилади

ЖССТ йўловчиларда коронавирусни аниқлаш учун уларнинг ҳароратини ўлчаш самарасиз эканлигини билдирди

ЖССТ маълумотларига кўра, жами 68 мамлакатда 89143та янги вирусга чалиниш ҳолати қайд этилган.

Фото: Getty Images

Коронавируснинг олдини олиш учун йўловчиларнинг мамлакатга кириши вақтида уларнинг ҳароратини ўлчаш серхаражат ва унчалик самарали бўлмаган чора, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йўриқномасида.

"Мамлакатга кириш ёки чиқиш вақтида тана ҳароратини назорат қилиш мамлакатлар ўртасида инфекция тарқалишининг олдини олишда самарали усул ҳисобланмайди. Чунки зарарланган инсонлар инкубацион даврда бўлиши ва уларда касалликнинг аниқ симптомлари бўлмаслиги мумкин. Ёки улар ҳароратни туширувчи дори қабул қилган бўлиши ва симптомлар аниқланмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бундай чора сезиларли маблағни талаб қилади, самараси эса кўп бўлмайди", - ЖССТ йўриқномасида.

ЖССТ маълумотларига кўра, жами 68 мамлакатда 89143та янги вирусга чалиниш ҳолати қайд этилган (Хитойда 80 026 ҳолат).

Дунё бўйича ўлим сони 3048 нафарга етган. Касалланиш ва унинг оқибатидаги ўлимнинг аксарияти ХХРда кузатилмоқда - сўнгги бир кунда яна 42 киши вафот этди ва энди бу мамлакатда вирус қурбонлари сони 2912 нафарни ташкил қилмоқда. 44,4 минг киши соғайиб кетган. Дунё бўйлаб жами 44 899 киши тузалган.

Тайёрлаган:  Дилшод Аскаров

Мавзуга оид