Ўзбекистонда «Электрон парламент» тизими жорий этилади
Ўзбекистон президенти фармони билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Фармонга мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати фаолиятида фуқароларнинг Интернет тармоғидаги мурожаатлари асосида парламент ва депутат сўровларини шакллантириш, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш мақсадида электрон портал ва мобиль иловадан фойдаланиш имконини берувчи “Электрон парламент” тизими жорий этилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳоланганини ва унинг самарадорлик даражасини мониторинг қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш амалиёти шакллантирилади.
2020 йил 1 июлдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолияти бўйича, шунингдек, Ҳукумат аъзолари ва тармоқлар раҳбарларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги ахборотларини мунтазам равишда эшитиш тартиби амалиётга татбиқ қилинади.
2020 йил 1 августдан бошлаб Олий Мажлис Сенатида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш, шунингдек, аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ўрганилган масалалар бўйича бевосита жойларга бориб, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш тизими йўлга қўйилади.
2020 йил 1 июлга қадар “Mening fikrim” веб-порталининг мобиль иловаси ишга туширилади, шунингдек, веб-порталга келиб тушаётган мурожаатларни депутатлар, мутахассислар ва кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда оммавий ахборот воситаларида муҳокама қилиш ташкил этилади.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда «хазина» кўрсатилган сохта хариталар орқали одамларни чув тушириб келган фирибгарлар ушланди
Жаҳон | 00:37
-
Афғонистон ҳукумати салкам 2,5 минг маҳбусни афв этди
Жаҳон | 00:00
-
Қозоғистондан ота-она қарамоғисиз қолган 10 нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон | 22:46 / 30.03.2025
-
Зеленский сайловларга тайёргарликни бошлади — The Economist
Жаҳон | 22:38 / 30.03.2025
Мавзуга оид

18:30 / 20.11.2020
Сенатор: «Давлат дастурининг қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ йўналишида 10 тадан 4 та банд бажарилган»

14:40 / 29.10.2019
Олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш бўйича топшириқ ижроси ҳамон таъминланмаган

13:46 / 06.08.2019
Сенат Давлат дастури ижросидаги сусткашликлар ва тайёрланмаган президент фармони лойиҳаси ҳақида маълум қилди

11:14 / 31.07.2019