Сенатор: «Давлат дастурининг қонун устуворлиги ва суд-ҳуқуқ йўналишида 10 тадан 4 та банд бажарилган»
2020 йилги давлат дастурининг қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишида 10 та муҳим вазифа белгиланган. Ўтган 9 ой давомида эса улардан фақат 4та банд бажарилган, деди сенатор Минхожиддин Хожиматов сенатнинг 20 ноябр куни ўтказилган ялпи мажлисида.

2020 йилги давлат дастури бўйича Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш йўналишидаги ишларнинг бажарилиши Олий Мажлиси Сенатининг 9-ялпи мажлисида кўриб чиқилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Сенатор Минхожиддин Хожиматов қилинган ишлар қаторида йўл қўйилган камчиликларни ҳам санади.
«Шу ўринда Олий суд масъуллигидаги 2 та тадбирнинг ижросига тўхталмоқчиман. Бу 48 банддаги «Тадбиркорлик соҳасидаги жиноятлар учун жавобгарлик асосларини қайта кўриб чиқиш ва айрим жиноят турларини декриминализация қилиш тўғрисида»ги ҳамда 52 банддаги «Судлар фаолиятида прокурор иштирокини такомиллаштириш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари. Бу икки масала ўз номидан кўриниб турибдики, жуда долзарб.
Булар жамиятнинг бугунги ривожланишига ва ислоҳотларига ўта зарур бўлган қонун лойиҳалари ҳисобланади.
Ҳисоботда бу ҳужжат лойиҳалари ижроси бажарилмаганига «ишлаб чиқилган, юқори маъмурий идораларимизга киритилган», дея асослар келтирилган, лекин бу тадбир бажарилди дегани эмас.
Шунинг учун, йил якунига қадар бу топшириқлар ижросини таъминлаш керак», – деди сенатор.
Минхожиддин Хожиматов ўз нутқини қатор камчиликларга қарамай, Вазирлар Маҳкамасининг давлат дастури учинчи чорак ижроси бўйича ҳисоботини маъқуллаши ва қолган сенаторларни ҳам бунга чақириши билан тугатди.
Тавсия этамиз
Исроил эронликлар тузумга қарши исён кўтаришига умид қилмоқда. Бунинг эҳтимоли борми?
Жаҳон | 20:00 / 17.06.2025
Ҳозирда сиртқи таълимда ўқиётганлар ўқишини қай тартибда давом эттиради?
Ўзбекистон | 11:14 / 17.06.2025
Қўрқув, шок ва саросима: Эронда нималар бўлмоқда?
Жаҳон | 19:57 / 16.06.2025
Уруш бошланди, Нетаняҳу эронликларни исёнга чорлади – ҳафта дайжести
Жаҳон | 20:41 / 15.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Эронда интернетга кириш чеклаб қўйилди
Жаҳон | 22:21
-
Исроил–Эрон урушининг Марказий Осиё учун геосиёсий мезонлари қандай?
Жаҳон | 22:13
-
Бойсун ўрмонида йирик ёнғин, муаммоли автобус бекатлари, васий тайинланган юзлаб болалар – маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 22:03
-
АҚШда бир неча ҳафта олдин вафот этган аёлнинг фарзанди туғилди
Жаҳон | 21:59
Мавзуга оид

11:56 / 12.06.2025
Айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш амалиёти бекор қилинади

15:13 / 02.06.2025
“Африканинг айрим мамлакатларидан ҳам орқадамиз” — сенатор одил судлов масаласида

13:44 / 30.05.2025
Йилнинг биринчи чорагида салкам 1 млрд долларлик туризм хизматлари кўрсатилди

17:52 / 29.05.2025