Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 21:14 / 02.03.2020
4902
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда «Ишга марҳамат» мономарказлари ва касбга тайёрлаш марказлари ташкил этилади
Ўзбекистон президенти фармони билан “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.
Фармонда белгиланишича, Вазирлар Маҳкамаси:
- икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда тадбиркорликка ўқитиш курсларини ташкил этиш бўйича “йўл харита”сини ва мазкур курсларнинг битирувчиларига энг илғор лойиҳа учун грантлар ажратиш тартибини тасдиқлайди;
- Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфига ўтказилган 30 та коллеж базасида, шунингдек, Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида камида биттадан “Ишга марҳамат” мономарказлари ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиб, уларда, биринчи навбатда, ишсизлар ва камбағал оилалар аъзоларининг тадбиркорлик асослари бўйича ва касбга ўқитилишини таъминлайди.
- Худди шу каби мономарказлар ва касбга тайёрлаш марказлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг шаҳар ва туманларида ҳам босқичма-босқич ташкил этилади.
- Касбга ўқиш истагини билдирган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар, ёшлар учун кундалик ҳаётда эҳтиёж юқори бўлган соҳалар, хусусан тикувчилик, пазандалик, сартарошлик ва бошқа йўналишлар бўйича касбга ўргатиш курслари ташкил этилади.
- Бир ой муддатда “Маҳалла гузарларида касбга ўқитиш дастури” ишлаб чиқилиб, талабгорлар рўйхати шакллантирилади.
- Касбга ўргатиш курслари доирасида ўқитилган ёлғиз ва кўп болали аёллар, ишсизлар ва ёшлар каби аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда маблағ ажратилади.
- Илғор тадбиркорлик лойиҳаларига грантлар ажратиш тизими йўлга қўйилади.
- 2020 йил 1 майга қадар ҳар бир ҳудудда камида биттадан “Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури” бўйича нодавлат ташкилотлари ўртасида танлов ўтказиб, унинг ғолибларига ўз ишини ташкил қилиш учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасидан грант ажратиш тартиби ишлаб чиқилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
18:23 / 04.04.2026
Мирзиёев бир гуруҳ геологларни мукофотлади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
22:24 / 28.01.2026