Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзиёев бир гуруҳ геологларни мукофотлади
Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Фармон билан мамлакат геология соҳасидаги кўп йиллик самарали меҳнати, қазилма бойликлар геологияси, тадқиқот ва қидирув тармоғини ривожлантириш, стратегик аҳамиятга эга бўлган минерал ресурсларни аниқлаш, янги конлар ва хом ашё захираларини замонавий технологиялар асосида ўзлаштириш борасидаги катта хизматлари, юксак малакали кадрларни тайёрлаш, уларнинг салоҳиятини юксалтириш, ёшларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган улкан ҳиссаси учун бир гуруҳ геологлар мукофотланди.
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган геолог» фахрий унвони билан
Муминов Толибжон Холиёрович - «Навоийуран» давлат корхонасининг «Зирабулоқ» геология-қидирув экспедицияси бош геологи
Эргашев Элмурод Хасанович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари – бош геологи
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
Нуралиев Рахмонали Азимович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамиятининг Тошкент марказий геология-қидирув экспедицияси бурғилаш участкаси бурғиловчиси
Яллакабилов Гулом - «Ўзбекгидрогеология» давлат муассасасининг Марказий Ўзбекистон дала гидрогеология экспедицияси етакчи гидрогеологи
«Дўстлик» ордени билан
Богданов Александр Николаевич - Нефт ва газ конлари геологияси ҳамда қидируви институтининг нефть ва газ конлари геологияси ҳамда истиқболли объектларни баҳолаш лабораторияси бошлиғи
Шукуров Носир Эгамович - Ҳ.Абдуллаев номидаги Геология ва геофизика институтининг геокимё лабораторияси бошлиғи
«Шуҳрат» медали билан
Арипов Шахобиддин Пахритдинович - Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси эксперти
Жўраев Шерали Изатиллоевич - «Навоийуран» давлат корхонасининг геология ва қидирув бўйича директори
Заиров Илхом Матазимович - «Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятининг «Автомобил ва технологик транспорти» филиали оғир юк машинаси ҳайдовчиси
Сайитов Ҳамза Қаҳҳарович - «Ўзбек геология қидирув» акциядорлик жамиятининг Самарқанд марказий геология-қидирув экспедицияси булдозер машинисти.
Мавзуга оид
20:05 / 09.06.2026
Президентга тоғ-кон саноати ва геологияда рақамли технологияларни жорий қилиш режалари тақдим этилди
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
22:05 / 04.04.2026
Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини касб байрами билан табриклади
07:43 / 14.01.2026