Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг МДҲ давлатларидаги консулхоналарида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш бошланди
1 мартдан бошлаб МДҲ давлатларида яшаётган ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари республиканинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш паспортини расмийлаштиришлари мумкин.
1 мартдан бошлаб МДҲ мамлакатларида истиқомат қилувчи ва консуллик рўйхатида турган Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт олишлари мумкин. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
«Шу ўринда республика фуқаролари хорижга чиқиш учун биометрик паспортни олиш ва қабулга ёзилиш (биографик маълумотлар ва биометрик параметрларни топшириш мақсадида) учун consulate.mfa.uz веб-портали орқали электрон ариза тўлдиришлари мумкин.
Шунингдек, вазирлик томонидан чет эл мамлакатларида паспорт расмийлаштириш тизимини босқичма-босқич татбиқ этиш устида иш олиб борилмоқда ва унинг натижалари тўғрисида ватандошлар ўз вақтида хабардор қилинади.
Бундан ташқари, 1 мартдан бошлаб consulate.mfa.uz веб-порталида консуллик рўйхатига олиш интерактив тизими жорий этилган бўлиб, буни фуқаролар масофадан туриб Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига шахсан келмасдан амалга ошириш мумкин», дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Мавзуга оид
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
19:49 / 08.03.2026
Яқин Шарқ давлатларидан 19 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
13:45 / 06.03.2026
Хориждаги фуқароларга ёрдам бериш учун махсус бот ишга тушди
18:49 / 04.03.2026