Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ҳайдовчи ЙПХ инспекторига бўйсунмади ва ЙТҲ содир этди
Ҳайдовчи “Бунёдкор” кўчасининг 2-даражали бўлагига ўтиб, у ерда ҳам йўлнинг қарама-қарши томонига автомашинаси орқа томони билан ҳаракатланиб кетган. Шу вақтда у “Матиз” билан тўқнашув содир қилган
Жорий йилнинг 1 март куни соат 23:30ларда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари Н.Жуманазаров ва А.Алменқуловлар белгиланган дислокация асосида хизмат олиб бораётган вақтларида Бунёдкор-Чўлпонота кўчалари устидан ўтган Кўприкда “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 1.1 йўл чизиғини босиб ҳаракатланиб келган оқ рангли “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчисини ўрнатилган тартибда тўхтатишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, “Спарк” русумли автомашина ҳайдовчиси О.М. аввал автомашинасини тўхтатиб, кейин ЙПХ инспекторларининг қонуний талабига бўйсунмай йўлнинг ушбу бўлагида ҳаракатланаётган транспорт воситаларига халақит бериб, қоидаларни бузишда давом этиб орқага қараб ҳаракатланиб кетган.
Ҳайдовчи шубҳа уйғотганлиги сабабли ЙПХ инспекторлари хизмат автомашинасининг маёқчалари ёқилган ҳолатда орқага ҳайдаб қоидабузар ҳайдовчини кузатиб боришган.
Ҳайдовчи “Бунёдкор” кўчасининг 2-даражали бўлагига ўтиб, у ерда ҳам йўлнинг қарама-қарши томонига автомашинасининг орқа томони билан ҳаракатланиб кетаётган вақтида ушбу йўналишда ҳаракатланиб келаётган “Матиз” русумли автомашина билан тўқнашув содир қилган.
Ушбу ҳолатни кўрган ЙПХ инспекторлари воқеа жойига етиб борганлар ва ЙТҲ юзасидан маъмурий баённома расмийлаштириб қонуний чора кўрилган. “Спарк” русумли транспорт воситаси ўрнатилган тартибда вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган.
Мавзуга оид
10:25
Тошкентнинг янги халқаро аэропортини қуриш бўйича ДХШ битими имзоланди
11:35 / 17.06.2026
Тошкент дунёнинг энг тез ўзгараётган шаҳарлари қаторига кирди
09:30 / 17.06.2026
Тошкентда Lacetti ва BYD тўқнашуви оқибатида уч киши ҳалок бўлди
18:17 / 15.06.2026