Ўзбекистон | 00:06 / 03.03.2020
7442
2 дақиқада ўқилади

Янги кўкрак нишони таъсис этилади

“Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш кўзда тутилмоқда

Фото: yoshlarittifoqi.uz

2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тасдиқланди.

2020 йил 1 сентябрга қадар Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳада миллий маданий марказлар ва дўстлик жамиятлари фаолиятини самарадорлигини ошириш ҳамда соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш мақсадида “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишонини таъсис этиш назарда тутилади.

Шунингдек, юртимизда “Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни” жорий этилади. 2020 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тайёрланади.

Лойиҳада юртимизда миллатлараро тотувлик, дўстлик ва ҳамжиҳатлик туйғусини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Халқлар дўстлиги ва умумхалқ бирдамлик куни”ни жорий этиш назарда тутилади.

Бундан ташқари, “Дўстлик ҳафталиги” ва “Дўстлик” халқаро форум-фестивалини ўтказиш мўлжалланган. 2020 йил 1 июлга қадар Вазирлар Маҳкамаси фармойиши лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Лойиҳада “Дўстлик ҳафталиги”, “Дўстлик” халқаро форум-фестивали ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича амалий чора-тадбирлар назарда тутилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид