20:33 / 04.03.2020
0
10260

Россия энергетика вазири ва ОПЕК бош котиби коронавирус сабабли оёқларда сўрашишди (видео)

Россия энергетика вазири Александр Новак ва ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо ўзаро учрашув вақтида коронавирус эпидемияси сабабли бир-бирларини антиқа усулда қаршилашди.

Гап шундаки, охирги вақтда коронавирус кенг тарқалиши сабабли одамларга бир-бирлари билан сўрашганда қўл сиқишмаслик тавсия қилинмоқда. Шу сабабли Россия вакили ОПЕК раҳбари билан охирги маҳал қўл бериб сўрашишнинг ўрнига “урф бўлаётган” ҳазилона сўрашиш усулини қўллаб, оёқлари учини бир-бирларига текказиб қўйишди. Ушбу ҳолат видеоси ОПЕКнинг твиттердаги саҳифасида жойланган.  

Видеода Новак ва унинг ўринбосари Павел Сорокин ОПЕКнинг Венадаги бош қароргоҳида Баркиндо билан унинг ишчи хонасида учрашиб, кулганча бир-бирлари билан “оёқ бериб сўрашаётганларини” кўриш мумкин. Аслида эса улар ҳеч қандай тўсиқларсиз мулоқот қилишган. Кейинроқ ОПЕК йиғилиши ўтган залдан трансляцияда улар бир-бирлари билан қўл сиқишиб сўрашганларини кўриш мумкин бўлган.

Фото : OPEC

4-6 март кунларига белгиланган ОПЕК+ давлатларининг учрашуви коронавирус сабабли кўрилган мислсиз хавфсизлик чоралари шароитида ўтмоқда. Коронавирус юқтириш хавфини камайтириш мақсадида ОПЕК котибиятига кириш жойида иштирокчиларнинг тана ҳарорати ўлчанган. Шунингдек, иштирокчилар сони минимумгача қисқартирилган. Бундан ташқари, тарихда биринчи марта ОПЕК йиғилишига журналистлар қўйилмаган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Ушбу хабарга фикрингизни билдиринг. Бунинг учун авторизациядан ўтишингиз керак!
Top