Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда коронавирус сабабли F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш тўхтатилди
F-35 самолётларининг асосий қисми Техасдаги заводда ишлаб чиқарилади, аммо иттифоқчиларга мўлжалланган қирувчиларнинг бир қисми Япония ва Италиядаги заводларда ишлаб чиқарилади.
Американинг Lockheed Martin корпорацияси коронавирус хавфи сабабли Япониядаги заводида F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Defense One портали АҚШ мудофаа вазирининг харидлар бўйича ўринбосари Эллен Лордга таяниб хабар берди.
"Ўйлашимча, улар ишни бир ҳафтага тўхтатишга қарор қилди", - дея ундан иқтибос келтиради портал.
Лорднинг сўзларига кўра, Италиядаги заводда эса ходимлар масофадан ишлашга ўтган.
Lockheed Martin F-35 самолётларининг асосий қисмини Техасдаги заводида ишлаб чиқаради, аммо иттифоқчиларга мўлжалланган қирувчиларнинг бир қисми Япония ва Италиядаги заводларда ишлаб чиқарилади.
Аввалроқ Коронавирусга чалиниш хавфини камайтириш мақсадида Ҳонгконг, Япония ва Жанубий Кореядаги Twitter ходимлари масофадан ишлашга ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026