Спорт | 22:45 / 05.03.2020
3184
1 дақиқада ўқилади

NBC Sports Олимпиадада рекламадан даромад олиш бўйича рекорд янгиланганини эълон қилди 

NBC Sports 2032 йилгача АҚШ ҳудудида Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилади. Компания Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан 2014 йилда бу борада 7,65 млрд долларлик шартнома имзолаган.

Фото: Reuters

АҚШда Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилувчи NBC Sports 2020 йилги Токио Олимпиадасига 90 фоиз реклама слотини сотиб бўлганини эълон қилди. Бу ҳақда Inside the Games хабар берди.

«Биз 1,25 млрд долларлик кўрсаткичдан ўтдик. Бу 2016 йилги Рио-де-Жанейродаги ўйинларда сотилган барча рекламалардан ҳам кўп. Олимпия рекорди янгиланди», — деди NBC Sports Group’нинг реклама сотиш бўлими бошлиғи Дэн Ловингер.

NBC Sports 2032 йилгача АҚШ ҳудудида Олимпиада ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқига эгалик қилади. Компания Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) билан 2014 йилда бу борада 7,65 млрд долларлик шартнома имзолаган.

3 март куни Халқаро олимпия қўмитаси Олимпиада коронавирус тарқалишига қарамасдан белгиланган муддатда (24 июлдан 9 августгача) ўтказилишни маълум қилди.

«Спортчиларни ўйинларга тайёргарлик кўришни давом эттиришга чақирамиз», — дейилади қўмита баёнотида.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид