Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда бош вазир иштирокидаги маросимда уюштирилган ҳужум оқибатида 30га яқин киши ҳалок бўлди
НАТОдаги манба ҳалок бўлганлар сони анча кўплигини – 30дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 42 киши жароҳатланганини, улардан 20 нафарининг аҳволи оғир эканлигини билдирган.
Афғонистон пойтахтида мамлакат бош вазири Абдулла Абдулла иштирокидаги маросимда уюштирилган ҳужум оқибатида 29 киши ҳалок бўлди. TOLO News телеканали мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб хабар беришича, яна 61 киши жароҳатланган.
Аввалроқ Reuters агентлиги мужоҳидлар етакчиси Абдулла Али Мозорийнинг вафотига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган маросимда камида 27 киши ҳалок бўлганини хабар қилганди.
Ўз навбатида НАТОдаги манба ҳалок бўлганлар сони анча кўплигини – 30дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, 42 киши жароҳатланганини, улардан 20 нафарининг аҳволи оғир эканлигини билдирган.
Отишма Афғонистон собиқ президенти Карим Халилийнинг сўзга чиқиши вақтида бошланган. Афғонистон бош вазири воқеа жойини зудлик билан тарк этган.
Хабар қилинишича, "Толибон" ҳаракати ушбу воқеага алоқадорлигини рад этган.
Аввалроқ Афғонистон миллий хавфсизлик кенгаши вакили Жавид Файсал толиблар тинчлик келишуви шартини бузганини айтганди.
Мавзуга оид
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
13:47 / 29.06.2026
Покистон яна Афғонистонга ҳужум қилди
18:19 / 22.06.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида авиақатновлар сони оширилади
09:05 / 17.06.2026